Инфекцияланганлар

Соғайганлар

Вафот этганлар

Билл Гейтс тез орада янги пандемия бошланишидан огоҳлантирди

Билл Гейтс тез орада янги пандемия бошланишидан огоҳлантирди

Америкалик миллиардер, Microsoft компанияси асосчиси Билл Гейтс тез орада инсоният коронавирус билан боғлиқ, аммо ундан ҳам ёмонроқ янги пандемияга дуч келиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда у Мюнхендаги хавфсизлик конференциясида гапирди. 

 

Гейтснинг фикрича, COVID-19нинг дунёда ҳукмронлиги тугамоқда. Касалликнинг оғир турлари ривожланиши хавфи пасаймоқда, бу эса аҳолининг катта қисми касалликка қарши иммунитетга эга бўлганини билдиради. 

 

Аммо, миллиардернинг сўзларига кўра, бу инсониятни янги балодан қутқармайди. Билл Гейтс кейинги пандемияга қанга номаълум патоген сабаб бўлишини айтди. 

 

"Биз яна бир пандмияни бошдан ўтказамиз. Кейинги сафар унинг қўзғатувчиси бошқа бўлади", - деди Гейтс.

 

Айни пайтда у мамлакатлар биргаликда ҳаракат қилиб соғлиқни сақлаш тизимини ривожалантирса, инсониятни қутқариши мумкинлигини таъкидлади. Шунингдек, у ҳукуматларни тиббий технологияларга сармоя киритишга чақирди.

 

 

Билл Гейтс аввал ҳам коронавирусга қарши иммунитет пайдо бўлгани ва бунда "omicron" штаммининг ҳиссаси катталигини айтган эди.