Инфекцияланганлар

Соғайганлар

Вафот этганлар

Коллежларда сиртқи ва кечки таълим ташкил этилади

Коллежларда сиртқи ва кечки таълим ташкил этилади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига “Профессионал таълим муассасаларида сиртқи ва кечки таълимни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Қарор билан Ўзбекистон Республикасида Таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичининг 4 ва 5 даражалари бўйича кадрлар тайёрлашда “Ҳаёт давомида таълим олиш” принципи асосида коллеж ва техникумларда сиртқи ва кечки таълим шаклини ташкил этиш тартиби белгиланади.

Хусусан, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим муассасаларида таълимнинг сиртқи ва кечки шаклларига ўқишга қабул қилиш, ўқитишни ташкил этиш, масофадан туриб ўқитиш элементларидан фойдаланиш, якуний давлат аттестациясини ташкил этиш ҳамда ўқув жараёнларини бошқариш тартиби белгиланган.

Коллеж ва техникумларда сиртқи ва кечки таълим шаклидаги ўқув жараёнлари талаб даражасида ташкил этилиши Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан қатъий назоратга олиш белгиланади.

Шу билан бирга, мазкур қарор лойиҳасида ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим муассасаларида сиртқи ва кечки таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомлар тасдиқланмоқда.

Лойиҳада қатор таклифлар илгари сурилган. Унга кўра:

•    ўқув семестри якунигача бўлган муддатда сиртқи таълимда ўқиш мустақил, шу жумладан, масофадан туриб таълим олиш шаклида амалга оширилади;

•    ўқувчи ҳар бир семестр давомида тасдиқланган режа-жадвал асосида камида бир марта таълим муассасасига ўқув сессиясига чақирилади;

•    сиртқи ва кечки таълимда масофадан туриб ўқитиш ўқувчиларнинг асосий иш жойидан ажралмаган ҳолда амалга оширилади;

•    кечки таълимда ўқиш бир ҳафтада 4-5 кундан иборат бўлади.