Инфекцияланганлар
Соғайганлар
Вафот этганлар
Наманганда сифатсиз бензин сотиш ҳолати аниқланди
21:48 / 18.01.2023     853
Ўтган 2022 йилнинг 15 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида тадбиркорлик ва саноатни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, ҳудудларда энергия таъминотини яхшилаш бўйича берилган топшириқлар ижроси доирасида Наманган вилояти ҳокимлигининг чора-тадбирлар режаси тасдиқланган. Шунга биноан, бензин нархлари асоссиз оширилишининг олдини олиш мақсадида вилоятдаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари раҳбарлари билан учрашиб, тушунтириш ишлари олиб борилди ва кунлик мониторинг ташкил этилди.
Хусусан, “Ўзнефтгазинспекция” вилоят ҳудудий бўлими томонидан ўтказилган кузатувларда иккита ҳолатда - Уйчи туманидаги “Давр плюс” ва Учқўрғон туманидаги “Фурқатжон оил” масъулияти чекланган жамиятларида “АИ-92” русумли бензин лаборатория текширувидан ўтказилганда техник регламентларга жавоб бермайдиган сифатсиз маҳсулот сотилганлиги аниқланди.
Шунга кўра, Монополияга қарши курашиш қўмитаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан юқоридаги ҳар икки жамиятларга нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилди. Қонунбузилиши оқибатида истеъмолчилардан асоссиз олинган жами 42 миллион 659 минг сўм ўз эгаларига қайтарилди.
“Ўзнефтгазинспекция” Наманган вилояти ҳудудий бўлими томонидан “Давр плюс” ва “Фурқатжон оил” жамиятларининг биржа савдоларида иштирок этиш имконияти ваколатли орган орқали бекор қилинди.
Бундан ташқари, тегишлилиги бўйича жиноят ишлари туман судлари томонидан юқоридаги АЁҚШларнинг мансабдор шахслари жавобгарликка тортилди.
Энг оммабоп янгиликлар
-
МИБ Наманган вилоятида ўзини ёққан аёлнинг 13 минг доллар пули нега ундирилмаганига изоҳ берди
19:16 / 03.10.2020   3578 -
Ҳурматли хайдовчилар диққатига
20:51 / 09.06.2020   3220 -
“Катта Наманган” каналидан вояга етмаган қизнинг жасади топилди. Уни сувга келинойиси итариб юборганлиги айтилмоқда
13:24 / 12.04.2021   2586 -
Диққат❗️ Бегона рақамга қайтиб қўнғироқ қилиш натижасида ҳисобингиздан катта миқдордаги маблағ ечиб олиниши мумкин
14:15 / 13.06.2020   2176 -
Наманганда “Қора дори-2020” тадбири натижаси
21:12 / 10.06.2020   1974