Инфекцияланганлар
Соғайганлар
Вафот этганлар
Наманганда “Қора дори-2020” тадбири натижаси
21:12 / 10.06.2020     1504
Наманган вилояти ИИБ ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситаларини аҳоли орасида тарқалиши, сақланиши ва савдосига чек қўйиш мақсадида ҳар куни барча ҳудудларда назорат тадбирлари ўтказиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 9 июнь куни Тўрақўрғон туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилаётган тадбир давомида туманда яшовчи фуқаро яшаш уйидаги ҳожатхонасининг том қисмида қуритиш учун 12 туп кўкимтир рангли, ўткир ҳидли чала қуриган ўсимликларни сақлаб келаётганлиги аниқланган.
Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу ўсимликларнинг соф оғирлиги 40,13 грамм бўлиб “Кўкнор сомони” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.
Шу куни тумандаги яна бир хонадонда томорқасидаги гилос дарахти шохига нашасимон ўсимликнинг синдирилган шохини қуритиш учун илиб қўйган шахс аниқланган.
Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу нашасимон ўсимликни синдирилган шохининг соф оғирлиги 27,22 грамм бўлган “Каннабис” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.
Ҳозирда икки ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Энг оммабоп янгиликлар
-
МИБ Наманган вилоятида ўзини ёққан аёлнинг 13 минг доллар пули нега ундирилмаганига изоҳ берди
19:16 / 03.10.2020   3098 -
Ҳурматли хайдовчилар диққатига
20:51 / 09.06.2020   2779 -
“Катта Наманган” каналидан вояга етмаган қизнинг жасади топилди. Уни сувга келинойиси итариб юборганлиги айтилмоқда
13:24 / 12.04.2021   2218 -
Диққат❗️ Бегона рақамга қайтиб қўнғироқ қилиш натижасида ҳисобингиздан катта миқдордаги маблағ ечиб олиниши мумкин
14:15 / 13.06.2020   1868 -
Наманганда “Қора дори-2020” тадбири натижаси
21:12 / 10.06.2020   1504