Инфекцияланганлар
Соғайганлар
Вафот этганлар
“Катта Наманган” каналидан вояга етмаган қизнинг жасади топилди. Уни сувга келинойиси итариб юборганлиги айтилмоқда
13:24 / 12.04.2021     2218
5 апрел куни соат 19:00да Наманган шаҳар, Соҳил МФЙ, Бодомзор кўчасида яшовчи С.A.Мамадалийев Чортоқ тумани, Бағрикенглик МФЙ, Олмазор кўчаси, 88-уйда онаси Мамадалийева Насиба қарамоғида бўлган вояга йетмаган фарзанди Aсатиллайева Маърифат Солижон қизи шу куни ерталаб Чортоқ туман ХТБга қарашли 47-сонли умумтаълим мактабига кетиб, қайтиб келмасдан бедарак йўқолганлигини, уни топишда амалий ёрдам беришни сўраб туман прокурори номига ариза билан мурожаат қилган. Бу ҳақда вилоят прокуратураси матбуот хизмати хабар қилди
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, вояга йетмаган М.Aсатиллайеванинг яшаш хонадони кўздан кечирилиб, тегишли просессуал ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Шундан сўнг, вояга йетмаган М.С.Aсатуллайеванинг шубҳали бедарак йўқолишида уни қотиллик жинояти қурбони бўлган бўлиши мумкинлигини назарда тутиб, 06.04.2021 йилда туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида 06.04.2021 йилда вояга йетмаган М.Aсатуллайеванинг жасади Наманган шахар, Шербулоқ МФЙ, Шербулоқ кўчасидан оқиб ўтган “Катта Наманган” канали устидан ўтган кўприк остининг сув оқими паст бўлган қисмидан ташқи тан жароҳатларсиз топилган.
Жиноят иши бўйича олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида, вояга йетмаган М.С.Aсатуллайевани 5 апрел куни соат 10:30да келинойиси 1999 йилда туғилган Қодиржонова Феруза Комилжон қизи мактабдан олиб чиқиб кетганлиги ва Чортоқ тумани, A.Навоий МФЙ, М.Улуғбек кўчасидан оқиб ўтган “Катта Наманган канали”га олиб бориб, сувга итариб юборганлиги аниқланган.
Шунга кўра, фуқаро Ф.К.Қодиржонова 06.04.2021 йилда жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида иштирок етишга жалб қилиниб, ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.
Ҳозирда, дастлабки тергов ҳаракатлари давом етирилмоқда
Энг оммабоп янгиликлар
-
МИБ Наманган вилоятида ўзини ёққан аёлнинг 13 минг доллар пули нега ундирилмаганига изоҳ берди
19:16 / 03.10.2020   3097 -
Ҳурматли хайдовчилар диққатига
20:51 / 09.06.2020   2778 -
“Катта Наманган” каналидан вояга етмаган қизнинг жасади топилди. Уни сувга келинойиси итариб юборганлиги айтилмоқда
13:24 / 12.04.2021   2218 -
Диққат❗️ Бегона рақамга қайтиб қўнғироқ қилиш натижасида ҳисобингиздан катта миқдордаги маблағ ечиб олиниши мумкин
14:15 / 13.06.2020   1868 -
Наманганда “Қора дори-2020” тадбири натижаси
21:12 / 10.06.2020   1503