Инфекцияланганлар
Соғайганлар
Вафот этганлар
Ҳурматли хайдовчилар диққатига
20:51 / 09.06.2020     2779
Наманган вилоят Транспорт бошқармаси огохлантиради: “Ҳурматли ҳайдовчилар ва йўловчилар бугунги кунда бутун дунёда ва қолаверса, республикамизда коронавирус пандемиясининг кириб келиши ва тарқатилишини олдини олиш мақсадида енгил автомобил транспортида вилоятлараро йўловчи ташиш қатъиян тақиқланади”.
Барчангизга маълумки бир некча кун ичида Тошкент шаҳрида аҳоли орасида юзлаб касалланиш ҳолатлари қайд этилди. Шу сабабли сизларнинг саломатлигингизни ўйлаган ҳолда вилоятлараро таксилар қатновига қатий чеклов қўйилди.
Тошкент шаҳрига бориш истагида бўлган йўловчилар учун Наманган темирйўл вокзалида Тошкент ва бошқа йўналишлардаги поездлар қатнови йўлга қўйилди. Вокзалда карантин шароитидаги барча зарур эҳтиёт чоралари кўрилган ҳолда чипта харид қилиш учун йўловчиларнинг тана ҳарорати ўлчанмоқда ва дезинфекция воситалари қўлланилмоқда. Вокзалда йўловчилар поезд вагонларига ҳам масофани сақлаган ҳолатда жойлаштирилиб, уларни тиббий ҳимоя ниқоблари ва қўлқопларда бўлиши назоратга олиниб вагонларга чиқарилмоқда. Ўзингизни соғлигингизга ва атрофларига саломатлигига бефарқ бўлманг огох бўлинг!
Тошкент шаҳрига бориш истагида бўлганла учун ҳафтанинг ҳар куни икки марта қатновлар йўлга қўйилган бўлиб, “Поп-Тошкент” йўналишида эрталаб соат 08-40 ва кечки соат 17-50 да юришини маълум қиламиз.
Чипталар сиз учун қулай нархларда белгиланган бўлиб, Сизларга оқ йўл тилаймиз, сафарингиз бехатар бўлсин!
Энг оммабоп янгиликлар
-
МИБ Наманган вилоятида ўзини ёққан аёлнинг 13 минг доллар пули нега ундирилмаганига изоҳ берди
19:16 / 03.10.2020   3097 -
Ҳурматли хайдовчилар диққатига
20:51 / 09.06.2020   2779 -
“Катта Наманган” каналидан вояга етмаган қизнинг жасади топилди. Уни сувга келинойиси итариб юборганлиги айтилмоқда
13:24 / 12.04.2021   2218 -
Диққат❗️ Бегона рақамга қайтиб қўнғироқ қилиш натижасида ҳисобингиздан катта миқдордаги маблағ ечиб олиниши мумкин
14:15 / 13.06.2020   1868 -
Наманганда “Қора дори-2020” тадбири натижаси
21:12 / 10.06.2020   1503