Инфекцияланганлар

Соғайганлар

Вафот этганлар

МИБ Наманган вилоятида ўзини ёққан аёлнинг 13 минг доллар пули нега ундирилмаганига изоҳ берди

МИБ Наманган вилоятида ўзини ёққан аёлнинг 13 минг доллар пули нега ундирилмаганига изоҳ берди

Жорий йилнинг 3 октябрь куни Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Наманган вилоят бошқармасида брифинг бўлиб ўтди.

Брифинг 29 сентябрь кунги ижро ҳарактлари давомида марҳума Г.Дадабоеванинг ўз жонига қасд қилиши билан боғлиқ масалаларга қаратилди. Тадбирда, Бюронинг Наманган вилоят бошқармаси ва шаҳар бўлими Наманган шаҳар ИИБ, вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси масъул ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ҳамда электрон нашрлар вакиллари иштирок этишди.

“Маълумки, жорий йилнинг 29 сентябрь куни Наманган шаҳрида истиқомат қилган 35 ёшли марҳума Гуландом Дадабоева ижро ҳаракатлари даврида ўз жонига қасд қилиб, устига бензин ёқилғиси билан ёқиши натижасида вафот этган эди.

Ушбу ҳолат бўйича Ижтимоий тармоқлар ва жамоатчилик эътиборида бўлди.

Воқеани кузатиб борганлар уйдан чиқиши лозим бўлган марҳуманинг онаси Муҳаббат Дедебоеванинг фойдасига қарздор Ф.Насриддиновадан 13 000 АҚШ долларига тенг 131 млн. 991 минг сўмни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати ижроси ҳозирда таъминланамаётганлиги ҳақида айтиб ўтилган эди.

Брифинг даврида МИБ Наманган вилояти ва шаҳар бўлими масъуллари изоҳ беришди.

Масъул ходимлар ушбу воқеа ташвишли ҳолат бўлганлиги ва марҳума Г.Дадабоеванинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб ўтди.

Ҳақиқатдан ҳам, жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг 09.06.2020 йилдаги ижро хужжатига асосан Ф.Насриддиновадан ундирувчи М.Дедабаева фойдасига 13.000 АҚШ долларига тенг бўлган қийматда 131.991.470 сўм моддий зарар ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 27.06.2020 йилда келиб тушган. 

Қарздор Ф.Насриддинованинг эгалик ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкларни аниқлаш мақсадида тегишли молия, кредит ва рўйхатдан ўтказувчи ташкилотлардан олинган маълумотларга кўра, қарздорнинг номида ҳеч қандай мол-мулклар аниқланмаган.

(Қарздор Ф.Насриддинованинг ётоқхонасида олинган ва эҳтиёжидан ортиқ мол-мулки йўқлиги ҳақидаги фотосуратлар ҳам мавжуд)

Ҳозирда қарздор Ф.Насриддинова Наманган вилояти Олий ва ўрта-махсус таълим бошқармасига қарашли Наманган шаҳар “Гулбоғ” МФЙ ҳудудида жойлашган Наманган шаҳар 1-сонли Педагогика коллежининг ётоқхонасининг бир хонасида (қўшимча хонаси йўқ), олти нафар фарзандлари биргаликда яшаётганлиги ҳамда яшаш эҳтиёжидан ортиқча бўлган мол-мулклар йўқлиги аниқланган.

Давлат ижрочиси томонидан белгиланган моддий зарар суммаларини тўлаши талаб этилиши бўйича оғзаки ва расман 18.08.2020 йилда огоҳлантирилиб, 28.08.2020 йилда ҳамда 12.09.2020 йилда, ҳолат юзасидан тушунтириш хати олинган.

Бундан ташқари, 2020 йил сентябр ойи давомида қарздорнинг яшаш шароити яна ўрганилганда, ушбу ётқохонадаги фуқаро ва масъул ходимлар Ф.Насриддинова 2020 йилнинг феврал ойидан бери яшаётганлиги, турмуш ўртоғи йўқ, олти нафар фарзанднинг боқувчиси ўзи эканлигини, шароити оғирлиги сабабли, Ф.Насриддинова яшаётган хона эса М.Акрамованинг ўғли А.Валижановга тегишли эканлигини, Ф.Насриддинованинг бошқа борадиган жойи йўқлиги учун М.Акрамова унга вақтинча яшаш учун рухсат берилганлиги маълум бўлган.

(Бу ҳолат ётоқхонада яшовчи фуқаро ва ётоқхона масъулларидан олинган тушунтириш хатлари билан тасдиқланган).

Ҳолат бўйича холислар иштирокида далолатнома расмийлаштирилган ва хонадон фото-суратга олинган ҳамда ижро иш ҳужжатларига қўшилган.

Давлат ижрочисининг қонунчиликда йўл қўйиладиган барча ҳаракатлари натижасиз бўлганлиги сабабли ижро хужжати ижросини таъминлаш имкони бўлмаган. Шунга қарамасдан ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда”, – дейилади МИБ матбуот хизмати