Инфекцияланганлар
Соғайганлар
Вафот этганлар
Ўзбекистондаги тез тиббий ёрдам тизимига 10 та вертолёт олинади
11:04 / 04.11.2023     44
Самарқанд шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон–Франция бизнес форуми барча соҳалар сингари тиббиёт йўналишида ҳам манфаатли келишув ва самарали мулоқотларга бой бўлди.
Форум доирасида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири А.Иноятов ҳамда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори А.Азизов Франциянинг “Boehringer Ingelheim” компанияси раиси Кристиан Вижсен билан музокара олиб борди.
Қайд этиш лозимки, “Boehringer Ingelheim” компанияси жаҳоннинг илғор биофармацевтика компанияларидан бири бўлиб, компанияда респиратор, юрак-қон томир ва онкологик хасталиклар, паркинсон касаллиги, ОИВ, тромбоэмболиялар, серебровасксуляр касаллик, қандли диабет ва гепатит каби касалликларни даволашга мўлжалланган инновацион дори воситаларини шартнома асосида ишлаб чиқариш кенг йўлга қўйилган.
Музокара жараёнида ўзбекистонлик фармацевтика вакилларининг “Boehringer Ingelheim” компаниясида илмий тадқиқот амалиётларини ўтказиш, компанияда ишлаб чиқариладиган дори воситаларини маҳаллийлаштириш имкониятлари тўғрисидаги масалаларни муҳокама қилди.
Шунингдек, Франциянинг “Airbus Helicopters” компанияси вакиллари билан учрашувдамамлакатимизда Европа стандартларига мос тиббий авиация хизматини ташкил этиш, бу соҳанинг моддий-техника базасини яратиш ҳамда мутахассислар тайёрлаш, тоғли ва чекка ҳудудларда тиббий авиация хизматини ташкил этиш механизмларини ишлаб чиқиш хусусида сўз борди. Ўзбекистондаги тез тиббий ёрдам тизими учун Франциянинг “Airbus Helicopters” компаниясидан 10 та тиббий вертолёт харид қилишга келишилди.
Энг оммабоп янгиликлар
-
МИБ Наманган вилоятида ўзини ёққан аёлнинг 13 минг доллар пули нега ундирилмаганига изоҳ берди
19:16 / 03.10.2020   3097 -
Ҳурматли хайдовчилар диққатига
20:51 / 09.06.2020   2778 -
“Катта Наманган” каналидан вояга етмаган қизнинг жасади топилди. Уни сувга келинойиси итариб юборганлиги айтилмоқда
13:24 / 12.04.2021   2218 -
Диққат❗️ Бегона рақамга қайтиб қўнғироқ қилиш натижасида ҳисобингиздан катта миқдордаги маблағ ечиб олиниши мумкин
14:15 / 13.06.2020   1868 -
Наманганда “Қора дори-2020” тадбири натижаси
21:12 / 10.06.2020   1503