Инфекцияланганлар
Соғайганлар
Вафот этганлар
Исроилни қўллаётган АҚШ Украинани ҳам қуруқ қолдирмади
12:39 / 04.11.2023     967
АҚШ Мудофаа вазирлиги Украинага умумий қиймати 425 миллион доллар бўлган навбатдаги ҳарбий ёрдам пакетини тақдим этади. Бу ҳақда Пентагон сайтида маълум қилинди.
Бу Украинанинг жанг майдонидаги зудлик билан эҳтиёжларини қондириш учун 125 миллион долларгача бўлган Пентагон захираларини, шунингдек, Украинанинг ҳаво мудофаасини узоқ муддатга мустаҳкамлаш учун 300 миллион долларлик Украина хавфсизлигига кўмаклашиш ташаббуси (USAI) маблағларини ўз ичига олади.
Янги пакетга NASAMS зенит-ракета тизимлари ва HIMARS кўп учирувчи ракета тизимлари учун қўшимча ўқ-дорилар, 105 мм ва 155 мм артиллерия снарядлари, TOW танкга қарши ракеталари, Claymore пиёдаларга қарши миналар, 3 миллиондан ортиқ ўқ-дорилар, гранаталар, шунингдек, оғир техникани ташиш учун 12 та юк машинаси киради.
Бундан ташқари, Украина учувчисиз учиш аппаратларга қарши курашиш учун қўшимча лазер ёрдамида бошқариладиган ўқ-дориларни олади. Пентагон АҚШнинг Украинага ёрдамини “ақлли сармоя” деб атаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси республикачиларнинг Исроилга 14,3 миллиард долларлик ёрдам кўрсатиш режасини маъқуллаганди. Унда Украинага ёрдам кўрсатилмаганди.
Шунингдек, “Politico” нашри Украина расмийлари Россия яқин келажакда жанг майдонида ҳеч қандай муваффақиятга эриша олмаслиги учун Қўшма Штатлардан кўпроқ қурол етказиб беришни “ёлвораётганини” ёзганди.
Энг оммабоп янгиликлар
-
МИБ Наманган вилоятида ўзини ёққан аёлнинг 13 минг доллар пули нега ундирилмаганига изоҳ берди
19:16 / 03.10.2020   3872 -
Ҳурматли хайдовчилар диққатига
20:51 / 09.06.2020   3453 -
“Катта Наманган” каналидан вояга етмаган қизнинг жасади топилди. Уни сувга келинойиси итариб юборганлиги айтилмоқда
13:24 / 12.04.2021   2986 -
Диққат❗️ Бегона рақамга қайтиб қўнғироқ қилиш натижасида ҳисобингиздан катта миқдордаги маблағ ечиб олиниши мумкин
14:15 / 13.06.2020   2582 -
Наманганда “Қора дори-2020” тадбири натижаси
21:12 / 10.06.2020   2402 -
Наманганда Профилактика инспекторига жиноят иши қўзғатилди
20:54 / 16.11.2021   1547