Инфекцияланганлар

Соғайганлар

Вафот этганлар

Фарғонада болаларни калтаклаган боғча тарбиячиси жаримага тортилди

Фарғонада болаларни калтаклаган боғча тарбиячиси жаримага тортилди

Вилоят ИИБ видеодаги ҳолат юзасидан маълумот берди.

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларида тарқалган таълим муассасасида ёш болаларни калтакланганлиги ҳақида видеохабар тарқалди. Ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълумот берди.
Маълум бўлишича, мазкур ҳолат 2023 йил 3 август куни Марғилон шаҳридаги 37-сон кўп тармоқли ИДМТТда содир бўлган. Ҳолат юзасидан шаҳар ИИБ томонидан МЖтКнинг 52-моддаси (енгил тан жароҳати етказиш) тартибида тарбиячилар Х.Т. ва М.Р.га нисбатан тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар судига юборилган.
Суд фуқаро Х.Т.га нисбатан қўлланилган МЖтКнинг 52-моддаси 2-қисмига оид қисмини мазкур кодекснинг 271-моддаси 1-қисмига асосан тугатган.
Ҳуқуқбузар М.Р. МЖтКнинг 52-моддаси 2-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга нисбатан жарима жазоси тайинланган. 
Маълумот учун мазкур модда билан айбланганлар БҲМнинг 2 бараваридан 4 бараваригача миқдорда жарима билан жазоланиши мумкин. БҲМнинг бир баравари 330 минг сўм.