Инфекцияланганлар

Соғайганлар

Вафот этганлар

Наманганда ярим миллиардлик электр ноқонуний ишлатилди

Наманганда ярим миллиардлик электр ноқонуний ишлатилди

Наманган вилоятида ярим миллиард сўмдан ортиқ электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.

 

Наманган шаҳридаги тикувчилик фаолиятига ихтисослашган масъулияти чекланган жамиятга қарашли хонадонда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланган. Унда МЧЖ масъуллари томонидан электр ҳисоблагичдан ташқари тармоққа яширин равишда уланган ҳолда фойдаланиб келиниши натижасида 422 млн 897 минг сўмлик электр энергияси талон-торож қилинган.

 

Наманган шаҳрида кузатилган бошқа ҳолатда эса савдо ва умумий овқатланиш биносида қонунга хилоф равишда 113 млн 741 минг сўмлик электр энергияси талон-торож қилингани аниқланди.

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.