Инфекцияланганлар

Соғайганлар

Вафот этганлар

Наманганда "103" машинаси ЙТҲга учраши натижасида унинг ҳайдовчиси ҳалок бўлди

Наманганда "103" машинаси ЙТҲга учраши натижасида унинг ҳайдовчиси ҳалок бўлди

Машина ЙТҲга учраган вақтда унинг ичида иккинчи ҳайдовчи ва фельдшер бўлган.

UzNews.uz / Иллюстрация

Наманганда ичида икки нафар ҳайдовчи ва фельдшер бўлган тез ёрдам машинаси ЙТҲга учради. Бу ҳақда вилоят ССБ хабар берди.
2023 йил 26 ноябрь куни Чортоқ туман тез тиббий ёрдам Алихон шохобчаси ҳайдовчиси 1988 йил туғилган Ахрор Нуруллаев навбатчиликни қабул қилгандан сўнг, фельдшер Турсунов Хамидулло билан бирга дори-дармон олиш учун Алихондан Чортоқ туман тез тиббий ёрдам марказига йўл олган.
Маълумотга кўра, ҳайдовчи пастки Қорабоғ қишлоғидан ўтиб келаётган вақтда олдинда ҳаракатланиб келаётган Damas тўсатдан тўхтаб олган. "103" хизмати ҳайдовчиси ЙТҲни олдини олиш мақсадида қарама-қарши йўналишга чиқиб юборган. Бунинг оқибатида, Cobalt билан тўқнашув содир бўлган.
Натижада, ҳаракатни бошқариб келаётган ҳайдовчи Нуриллаев Ахрор оғир тан жароҳати олган. У ёнида ўтириб келган ҳайдовчи шериги Содиқжон Исманов билан биргаликда Чортоқ туман тез тиббий ёрдам шифохонасига олиб келинган. Шифохонада ҳайдовчи Ахрор Нуриллаев вафот этган. Иккинчи ҳайдовчи Содиқжон Исманов “бош мия ёпиқ шикасти, пешона соҳаси шилиниб-йиртилган жароҳати” билан шифохонага ётқизилган, ҳозирда ҳолати қониқарли. Фельдшер Хамидулло Турсунов ҳеч қандай тан жароҳати олмаган.
"Юқорида ҳолат юзасидан шуни маълумот ўрнида айтиб ўтиш керакки, санитар машина техник ҳолат соз бўлганлиги, бу бахтсиз тасодифий ЙТҲ эканлигини маълум қилади", - дейилади хабарда.