Инфекцияланганлар

Соғайганлар

Вафот этганлар

Литва AstraZeneca билан боғлиқ ўлим ҳолатлари туфайли вакцинадан фойдаланишни тўхтатди

Литва AstraZeneca билан боғлиқ ўлим ҳолатлари туфайли вакцинадан фойдаланишни тўхтатди

Литва ҳукумати AstraZeneca прэпарати билан коронавирусга қарши эмлашни вақтинча тўхтатишга қарор қилди. Мамлакатдаги эмланган беморлар билан боғлиқ ўлик ҳолатлари қайд этилди, деб хабар бермоқда Baltic Times.
«Мен Дори-дармонларни назорат қилиш давлат хизматидан тавсияномани олдим, унда Европа Иттифоқининг бошқа идоралари сингари, АstraZeneca билан эмлашни Европа Дори воситалари агентлигининг вакцинанинг хавфсизлиги бўйича якуний хулосалар чиқаргунича тўхтатиш тавсия қилинган , – деди Литва соғлиқни сақлаш вазири Арунас Дулкис.
Дори-дармонларни назорат қилиш давлат хизмати раҳбари Гитис Андрулионис ушбу дори билан эмлашни вақтинча тўхтатиш тўғрисидаги қарор Литвада AstraZeneca билан эмланганидан бир неча кун ўтгач тромбоэмболизмнинг учта ҳолати пайдо бўлганидан кейин қабул қилинганлигини тушунтирди. Европа тиббиёт агентлигининг вакцинани муҳокама қилиш бўйича махсус йиғилиши пайшанба куни бўлиб ўтади.