Инфекцияланганлар

Соғайганлар

Вафот этганлар

Сирдарёда террорчи гуруҳ аъзолари қўлга олинди

Сирдарёда террорчи гуруҳ аъзолари қўлга олинди

Жорий йилнинг 9-ноябр куни ДХХ Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. 

Aниқланишича, Ховос туманида яшовчи Б.Т. ва унинг бир нечта ҳамфикрлари интернет орқали Сурия Aраб Республикаси ҳудудидаги террорчилик ташкилотлари аъзоларининг таъсирига тушиб, яқин алоқалари орасида екстремистик мазмундаги, хусусан, “жиҳод”га чорловчи материалларни мунтазам равишда тарқатиб келганлар. 

Шунингдек, гуруҳ йетакчиси Б.Т.нинг келгусида Сурияга бориб, террорчи гуруҳлар таркибига қўшилишни мақсад қилганлиги хусусида тасдиқловчи маълумотлар олинди.

Гуруҳ аъзоларининг яшаш манзилларида ўтказилган тинтув жараёнида, уларнинг уяли алоқа воситаларида екстремистик мазмундаги материаллар аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мавжуд материаллар асосида Б.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан қўзғатилган жиноят иши доирасида у ҳибсга олинди.

Ҳозирда Б.Т. ва унинг алоқаларига нисбатан тергов-суриштирув тадбирлари давом еттирилмоқда.