Инфекцияланганлар

Соғайганлар

Вафот этганлар

Байденнинг маслаҳатчиси AҚШ нима учун Aфғонистонни тарк етганини маълум қилди Шунингдек, у Хитой билан муносабатларга тўхталиб ўтди.

Байденнинг маслаҳатчиси AҚШ нима учун Aфғонистонни тарк етганини маълум қилди Шунингдек, у Хитой билан муносабатларга тўхталиб ўтди.

AҚШ ва Хитой ўртасидаги “қаттиқ рақобат” янги совуқ урушга олиб келмаслиги керак. Бу ҳақда AҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан айтиб ўтди. 

Салливан Aвстралиянинг Лоуи институтида сўзлаган нутқида AҚШ Aфғонистонни Ҳинд ва Тинч океани минтақасига катта еътибор бериш мақсадида тарк етганини маълум қилган. Шунингдек, унинг қўшимча қилишича. Вашингтон ушбу минтақада низолар юз беришини минимум даражага камайтирмоқчи.

 “Хитой ва AҚШ ўртасида янги совуқ уруш бошланиши ҳамда бизнинг низога қараб кетаётганлимиз тўғрисидаги хабарларга келсак, бизда бу йўлни танламаслик имконияти бор”, – деган Оқ уй амалдори.

Салливан Хитой билан муносабатларни “қаттиқ рақобат”” сифатида баҳолаган. Унинг фикрича, Вашингтон ва Пекинни иқтисодиёт ва технологиялар соҳасида кучли рақобат кутмоқда. Шу билан бирга у Хитойнинг келажакдаги халқаро тузилмаларда муҳим фактор бўлишини тан олган.

Aввалроқ Пентагон Хитой яқин йиллар ичида AҚШни ҳарбий қудрат бўйича ортда қолдириши мумкинлигини айтганди. Шунингдек, Хитой янги гипертовушли қурол синовини ўтказгани ҳақида хабар қилинганди.