Инфекцияланганлар
Соғайганлар
Вафот этганлар
Наманганда $58 200 га ер сотаётган шахс ушланди
17:22 / 12.11.2021     764
Наманганда фуқарога 1,2 гектар ер майдонини 58 200 АҚШ доллари эвазига олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, департаментнинг Наманган вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, боғдорчилик-узумчилик ширкати аъзоси К.У. ўзи ва қўшнисига тегишли бўлган Тошкент вилояти, Пискент туманида жойлашган, жами 1,2 гектар ер майдонини фуқаро У.га сотишга келишиб олган.
Маълум бўлишича, К.У. фуқаро У.га ерни 58 200 долларга сотишга келишиб, танишлари ёрдамида ерга эгалик ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни тайёрлаб бериши эвазига олдиндан 10 000 АҚШ доллари ва 75 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда
Энг оммабоп янгиликлар
-
МИБ Наманган вилоятида ўзини ёққан аёлнинг 13 минг доллар пули нега ундирилмаганига изоҳ берди
19:16 / 03.10.2020   3620 -
Ҳурматли хайдовчилар диққатига
20:51 / 09.06.2020   3259 -
“Катта Наманган” каналидан вояга етмаган қизнинг жасади топилди. Уни сувга келинойиси итариб юборганлиги айтилмоқда
13:24 / 12.04.2021   2626 -
Диққат❗️ Бегона рақамга қайтиб қўнғироқ қилиш натижасида ҳисобингиздан катта миқдордаги маблағ ечиб олиниши мумкин
14:15 / 13.06.2020   2212 -
Наманганда “Қора дори-2020” тадбири натижаси
21:12 / 10.06.2020   2012