Инфекцияланганлар

Соғайганлар

Вафот этганлар

40 йил кимсассиз жойда ихтиёрий тарзда Робинзон Крузодек яшаган британиялик эркак…

40 йил кимсассиз жойда ихтиёрий тарзда Робинзон Крузодек яшаган британиялик эркак…

Кен Смит тахминан қирқ йил давомида оддий ҳаётдан воз кечди ва Шотландия тоғларидаги электр токи ва сувсиз ўзи қурган ёғоч кабинада яшади.

 

Бу шонли ҳаёт, ҳамма хоҳлайди, лекин ҳеч ким бунга журъат эта олмайди, ўрмон меваларини йиғиш ва балиқ овлаш, ўтин тўплаш ва эски ҳолатдаги кийимларни кўлда ювиш… Бу ҳақиқатан ҳам идеал ҳаётми ёки йўқми? Айниқса, 74 ёшли киши учун.

Бу ерлар ташландиқ, менга ҳеч қандай йўл йўқ, тўғон қурилгунга қадар бу эрда кимдир яшаган“, – дейди у.

 

Кен Смитнинг кулбасидан ўша ҳудуддаги энг яқин қўриқхонагача бўлган йўл пиёда юрганда икки соатда босиб ўтилади. 1929 йилда ўша ҳудуддаги кўлда ГЕС қурилди.

Сувнинг кўтарилиши туфайли икки қишлоқ сув остида қолган ва қишлоқ харобага айланган. Кен ўша харобада яшади.

Тўққиз йил аввал кинорежиссёр Лиззи Маккензи у билан боғланган эди. У BBC учун Кен Смит ҳақида “Tray The Hermit” номли ҳужжатли фильм суратга олди.

Кен Англиянинг марказидаги Дербишир шаҳрида туғилган. У 15 ёшидан ишлай бошлаган, 26 ёшида унинг ҳаёти бутунлай ўзгарди.

Бир куни зиёфатдан қайтгач, у қандайдир жиноий гуруҳ аъзолари томонидан қаттиқ калтакланиш натижасида миясига қон қуйилиб, 23 кун ҳушсиз ётади.

Кеннинг таъкидлашича,шифокорлар унга энди юра олмаслигини ва соқов бўлиб қолгани ҳақида айтган.

Шундан сўнг, у кетишга ва бундан сўнг ўз қоидалари асосида яшашга қарор қилди.

Кен кимсасиз жойларни танлаб саёҳат қилишни бошлади ва 37 500 километр йўл босиб ўтган ва деярли ўн йил давомида уйда бўлмаган.

Бу вақт ичида унинг ота-онаси вафот этди, Кен бу ҳақда фақат қайтиб келганида билган ва унинг сўзларига кўра, дастлаб ҳеч нарсани ҳис қилмаган.




Менга нима бўлганини тушуниш учун бироз вақт керак бўлди”, – дейди у.

 

Энди уни уйда ҳеч нарса ушлаб туролмасди. Кен яна мақсадсиз йўлга тушди, бутун Британия бўйлаб кезди.

Кеннинг сарсон-саргардонлиги тугади. У қолишни хоҳлаган кимсасиз жойни топди. У ёғочдан уй ясади. Лекин уйда на электр, на газ, на сув, на мобил сигнал бор.

Ўтинни ўрмонда кесиб, олиб келиш керак. Кен сабзавот етиштиради ва ёввойи меваларни теради, лекин унинг асосий озиқ-овқат манбаи кўлдир.

 

“Агар сиз мустақил яшашни истасангиз, биринчи қадам балиқ овлашни ўрганишдир”, дейди у.

 

Аммо ёлғиз яшаш хавф-хатарларга тўла. Кен ёнида Лиззи берган махсус радио қурилма бор эди ва шу орқали у SOS сигналини берди.

Сабаби 2019-йил феврал ойида, Лиззи Маккензи кетганидан ўн кун ўтиб, Кен қорли ўрмонда инсултга учраган эди.

Унинг ёрдам чақируви GPS сунъий йўлдоши орқали Техас штатининг Хюстон шаҳрида қабул қилинган эди..

Америкаликлар зудлик билан Британия расмийларига хабар беришди ва Кен вертолётда яқин атрофдаги Форт-Уилям шаҳридаги касалхонага олиб кетилди.

Етти ҳафта давомида Кен шифохоада ҳаёт учун курашди, уни жамиятга қайтишга, шаҳар квартирасида яшашга ва кексалар хизматидан фойдаланиш учун кўндиришга уринишди.

Аммо Кен бир нарсани хоҳларди: ўша кимсасиз жойига қайтишни. У шундай қилди, лекин Кеннинг хотираси ва кўриши анча заифлашган эди. Шу сабабли ўша ердаги ўрмончи ҳар икки ҳафтада Кенга овқат олиб келади, бунинг учун Кен нафақасидан тўлайди.

Тахминан бир йил ўтгач, у йиқилган ёғочдан жароҳат олиб, яна касалхонага олиб кетилди.

40 йил кимсассиз жойда ихтиёрий тарзда яшаган “Робинзон Крузо”нинг кейинги ҳаётида қандай воқеалар содир бўлгани ҳозирча номаълум…