Инфекцияланганлар
Соғайганлар
Вафот этганлар
ЙТҲга учраган автобус ёниб кетди, 45 киши ҳалок бўлди
13:48 / 23.11.2021     402
Болгариядаги Струма шоссесида Шимолий Македониядан келган сайёҳлик автобуси ЙТҲга учради. Бу ҳақда ТАСС ёзмоқда.
Маълум қилинишича, ҳодиса тахминан соат 03:00да содир бўлган, воқеа жойида 45 киши ҳалок бўлган, улардан 12 нафари болалар, автобусда жами 52 киши бўлган.
Ўт ўчириш бошқармаси бошлиғи Николай Николовнинг таъкидлашича, авария Струма шоссесининг 31-километрида содир бўлган, ЙТҲдан кейин сайёҳлар автобуси ёниб кетган.
Воқеа жойида тезкор-тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Тез тиббий ёрдам шифохонаси куйиш клиникаси профессори Мая Аргирова жабрланганларнинг ҳаётига ҳеч қандай хавф йўқлигини, улар куйиш ва тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилганини айтди. Жабрланганларнинг қўллари, юзлари ва юқори нафас йўлларида куйишлар бор.
Энг оммабоп янгиликлар
-
МИБ Наманган вилоятида ўзини ёққан аёлнинг 13 минг доллар пули нега ундирилмаганига изоҳ берди
19:16 / 03.10.2020   3577 -
Ҳурматли хайдовчилар диққатига
20:51 / 09.06.2020   3218 -
“Катта Наманган” каналидан вояга етмаган қизнинг жасади топилди. Уни сувга келинойиси итариб юборганлиги айтилмоқда
13:24 / 12.04.2021   2585 -
Диққат❗️ Бегона рақамга қайтиб қўнғироқ қилиш натижасида ҳисобингиздан катта миқдордаги маблағ ечиб олиниши мумкин
14:15 / 13.06.2020   2175 -
Наманганда “Қора дори-2020” тадбири натижаси
21:12 / 10.06.2020   1971