Инфекцияланганлар
Соғайганлар
Вафот этганлар
Наманганда ЙПХ ходимига пора сифатида 1000 доллар ва 4 дона телевизор таклиф қилган ҳайдовчи ушланди
16:35 / 02.12.2021     604
Наманганда чора кўрилмаслиги учун ЙПХ ходимига пора тариқасида 1000 доллар ва 4 дона телевизор таклиф қилган қоидабузар ҳайдовчи ушланди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХББ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 1 декабрь куни соат 08:00 ларда Наманган вилояти, Поп тумани ҳудудида жойлашган «Наманган» мунтазам ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими томонидан маскандан ҳаракатланиб ўтаётган Cobalt тўхтатилган. Текширув давомида автомобилда 16 дона тегишли ҳужжатларсиз телевизорлар олиб кетилаётгани маълум бўлган ва баённома орқали туман ИИБга олиб келинган.
Ҳайдовчи ҳолат юзасидан тегишли чора кўрилмаслиги учун ЙПХ ходимига 1000 доллар пул ва 4 дона телевизор беришни таклиф қилган. ЙПХО командири ўринбосари мазкур ҳолат бўйича вилоят ИИБ бошлиғига билдирги орқали пора таклиф қилаётган фуқарога қонуний чора кўрилишини сўраган.
Билдирги асосида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилиб, Поп тумани ИИБ маъмурий биноси ёнида ҳайдовчи, Х.С. (1992 йилда туғилган) ЙПХ ходимига 900 долларни пора тариқасида берган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Энг оммабоп янгиликлар
-
МИБ Наманган вилоятида ўзини ёққан аёлнинг 13 минг доллар пули нега ундирилмаганига изоҳ берди
19:16 / 03.10.2020   3580 -
Ҳурматли хайдовчилар диққатига
20:51 / 09.06.2020   3222 -
“Катта Наманган” каналидан вояга етмаган қизнинг жасади топилди. Уни сувга келинойиси итариб юборганлиги айтилмоқда
13:24 / 12.04.2021   2587 -
Диққат❗️ Бегона рақамга қайтиб қўнғироқ қилиш натижасида ҳисобингиздан катта миқдордаги маблағ ечиб олиниши мумкин
14:15 / 13.06.2020   2177 -
Наманганда “Қора дори-2020” тадбири натижаси
21:12 / 10.06.2020   1976