Инфекцияланганлар
Соғайганлар
Вафот этганлар
Қирғиз ва ўзбек фуқаролари ўртасида муштлашув юз берди
11:52 / 04.12.2021     792
Қайд этилишича, Москва шаҳрининг “Машкова” кўчаси учун жавобгар бир гуруҳ қирғизистонлик муҳожирларга кўп қаватли уй ҳовлисидаги қорни кураш топшириғи берилган.
Айни вақтда Ўзбекистон фуқаролари бўлган ишчилар ҳам уй томини қордан тозалаётган бўлган. Жанжал ўзбекистонликлар қирғизистонликлар тозалаган жойга қор ташлаши натижасида юз берган.
Оқибатда полиция 11 кишини қамоққа олган.
Шу билан бирга, коммунал хўжалик ходимлари ўртасидаги муштлашув натижасида 7 нафари Қирғизистон ва 4 нафари Ўзбекистон фуқароси тегишли тартибда қамоққа олинган. Мазкур жанжалда 3 киши жароҳатланган.
Асосий айблов сифатида меҳнат муҳожирларига нисбатан майда безорилик учун протокол тузилди.
Ҳозирда жанжал бўйича прокуратура текширув бошлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Москва вилоятида муҳожирлар ўртасида оммавий муштлашув содир этилгани ҳамда оммавий муштлашувда иштирок этган 50 нафарга яқин мигрант “депорт” қилингани ҳақида хабар берилганди.
Энг оммабоп янгиликлар
-
МИБ Наманган вилоятида ўзини ёққан аёлнинг 13 минг доллар пули нега ундирилмаганига изоҳ берди
19:16 / 03.10.2020   3576 -
Ҳурматли хайдовчилар диққатига
20:51 / 09.06.2020   3218 -
“Катта Наманган” каналидан вояга етмаган қизнинг жасади топилди. Уни сувга келинойиси итариб юборганлиги айтилмоқда
13:24 / 12.04.2021   2585 -
Диққат❗️ Бегона рақамга қайтиб қўнғироқ қилиш натижасида ҳисобингиздан катта миқдордаги маблағ ечиб олиниши мумкин
14:15 / 13.06.2020   2175 -
Наманганда “Қора дори-2020” тадбири натижаси
21:12 / 10.06.2020   1971